<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<title>Исо Келди Излаб (анъанавий)</title>
<lyrics>[V1]
 Ҳақни излаганлар
 Излаб келганлар,
 Ҳақни топмай ғаму
 Андуҳ еганлар.
 Худо борми ўзи,
 Қани деганлар
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!

[V2]
 Гумонни қўйинглар
 Гумон имонмас,
 Имонсиз Худони
 Кўрса инонмас.
 Дунёни севди У
 Ҳеч кимдан тонмас
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!

[V3]
 Бугун қандайсиз сиз,
 Қай аҳволдасиз,
 Боймисиз ва ёки
 Ночор ҳолдасиз.
 Худога муҳтожман
 Деган барчангиз
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!

[V4]
 Ҳаммасин рўйи рост
 Очиб берди У
 Худойим меҳрибон,
 Севги дерди У.
 Сиз асло тополмас
 Худодан мангу
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!

[V5]
 Ҳали ҳам Худони
 Билмовчилар бор,
 Худо жазолайди
 Дегувчи бисёр.
 Таништириб бизга
 Худони такрор
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!

[V6]
 Бугун имконингиз
 Қўлингизда бор,
 Сизга бағрин очиб
 Худо интизор.
 Борлиғин жо қилди
 Ўғлига илк бор
 Исо Масиҳ келди
 Сизларни излаб!</lyrics>
</song>